Австралияда қарийб 100 йил ичида кенгуру одамни ўлдирди
Ғарбий Австралия штатилик 77 ёшли одам ўз боқувидаги кенгуру ҳужуми оқибатида бу дунё билан хайрлашди.
Жонивор нега хўжайинига ҳамла қилгани савол остида.
Қария штат пойтахти Пертдан 400 км олисдаги Редмонд шаҳри яқинида истиқомат қилган. Оғир жароҳатланган бу одамни биринчи бўлиб қариндоши кўрган ва тез ёрдам чақирган. Кенгуру эса етиб келган шифокорларнинг биринчи ёрдам кўрсатишига қаршилик кўрсатган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этди, халтали жониворни эса полициячи отиб ташлади.
Австралияда кенгуруларнинг одамларга ҳужуми камёб ҳодиса. Шу пайтгача биринчи ва ягона қотиллик 1936 йилда содир бўлган. Ўшанда кенгуру жағини синдириб, бошини ёриши оқибатида 38 ёшли Уилям Крукшенк оламдан ўтганди, деб ёзмоқда The Sun.
«Яшил қитъа»да 50 млн атрофида кенгурулар бор. Австралия аҳолиси эса икки баравар оз — 25 млн киши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter