Австралия қирғоқларида 90 та кит нобуд бўлди
Австралиянинг Тасмания ороли қирғоқларида ўзини қуруқликка отган 270 та кит аниқланди.
Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувилар 90 та жониворнинг нобуд бўлганига гувоҳ бўлишди. Қолган китларни қутқариш ишлари икки кун давом этиши кутиляпти, об-ҳаво шароитлари вазиятни янада оғирлаштирмоқда.
Фожиа Маккуори бўғозида содир бўлган. Жониворларнинг оммавий ўз жонига қасд қилиши сабаблари ўрганилмоқда. Бунчалик кўламдаги китлар ўлими 2000-йиллардан бери кузатилмаганди. Таъкидлаш керакки, ҳар йили ўртача 2 мингта кит ўзини қирғоққа отади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter