Астрономлар: Ерга автобус катталигидаги астероид яқинлашмоқда

Иллюстратив сурат.
Астрономлар Ерга улкан «2018 DV1» астероиди яқинлашиб келаётгани ҳақида хабар беришди.
«2018 DV1» астероидининг ҳаракатланиш йўналишини онлайн-трансляция қилинадиган «The Virtual Telescope Project 2.0» лойиҳаси сайтида эълон қилинишича, астероид Ердан 105 минг километр узоқликдан ўтиб кетади. Унинг диаметри 5,6 — 12 метр атрофида.
Астрономларнинг қайд этишича, астероиднинг бизнинг сайёрамиз билан тўқнашиш эҳтимоли йўқ.
Биринчи бор «2018 DV1» астероидини АҚШнинг Аризона штатида жойлашган «Маунт-Леммон» обсерваторияси ходимлари қайд этган, деб хабар беради «РИА Новости».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter