Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга «Алберто» хавф солмоқда

АҚШга «Алберто» хавф солмоқда

Фото: «New-s.com.ua»

Ёпирилиб келаётган «Алберто» тўфони туфайли АҚШнинг Флорида штати мэри Рик Скотт фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Душанба куни кутилаётган «Алберто» тўфони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилдик. Табиий офатни беталафот ўтказиш мақсадида ҳудудга қидирув-қутқарув ходимларини жалб этиш ҳамда аҳолини хавфсиз жойга кўчириш лозим», — деган мэр ўз баёнотида.

Айни пайтда Флорида штатида кучли жала, сув тошқинлари ва шамолгага қарши зарур чоралар кўриляпти.

АҚШ Миллий қуюн маркази ҳам «Алберто» тўфони тезлик билан АҚШга ёпирилиб келаётганини маълум қилди.

Тўфон Кубанинг ғарбий ҳудудидан тахминан 20 чақирим шимолдаги Флорида штатининг Кей Вест шаҳрига етиб келиши билан ўз таъсирини ўтказади. Шунингдек, табиий офат Ғарбий Луизиана, Миссисипи, Алабама, Теннесси ва Флорида штатларида яшовчи 15 миллион кишига зарар етказиши мумкин.

Мутасаддилар тўфон Мексика кўрфазидаги нефть қидирув ишларига хавф туғдиргани туфайли минглаб ходимларни бошқа жойга кўчирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг