АОКА ходими Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ходими Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.
Жавоҳир Қудратов ахборот хавфсизлигига оид мақолалари билан танилган журналист эди.
У бир неча йиллар давомида АКТ вазирлиги тизимидаги корхоналарда фаолият юритган, маълум муддат вазирликнинг матбуот хизматида ишлаган.
«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter