Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антисептикдан вафот этган қизнинг онаси ишлаб чиқарувчини судга берди

Антисептикдан вафот этган қизнинг онаси ишлаб чиқарувчини судга берди

Фото: «Depositphotos / Toeytoey»

АҚШда санитайзерни истеъмол қилганидан сўнг вафот этган аёлнинг онаси компенсация тўлашни талаб қилиб дезинфекцияловчи восита ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди, дея маълум қилди KSDK телеканали.

Хабарларга кўра, 32 ёшли Кайла Стагнер 2020 йил 30 май куни Миссури штати Сент-Луис шаҳар атрофида жойлашган шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Суд даъвосига кўра, ичкиликка ружу қўйган аёл бир неча милилитр Blumen Advanced Instant Sanitizer антисептикини ичган. Суд тиб экспертиза хулосасига кўра, у ўткир метанол билан заҳарланиш натижасида вафот этган.

Ҳужжатларга кўра, антисептик таркибида этанол қайд этилган. Ушбу санитайзер ўрнига эса маҳсулот қадоғида кўрсатилмаган ҳаёт учун хавфли метанол бўлган.

«Текширув натижаларига кўра, қўл учун дезинфекцияловчи восита таркибида ҳалокатли даражада метанол бўлган... Уни муайян миқдорда ютиш ўлимга олиб келади», — дейилади суд даъвосида.

Стагнерлар оиласи 75 минг доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг