Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангрен шаҳрида тўққиз қаватли уй ёниб кетди

Ангрен шаҳрида тўққиз қаватли уй ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

5 август куни, эрталаб соат 09:00 да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди.

ФВВнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш билан бир вақтда бинонинг юқори қаватидаги фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳам амалга оширилди.

25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. ФВВ ходимларининг аниқ ва тезкор ҳаракатлари натижасида жабрланиш ва халок бўлиш холатларига йўл қўйилмади.

Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг