Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда 20 та вагон ағдарилиб кетди, машинист ва ёрдамчиси жабрланган

Ангренда 20 та вагон ағдарилиб кетди, машинист ва ёрдамчиси жабрланган

Скриншот.

Бугун Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган «Ўзбеккўмир» АЖга қарашли  «Ангрен кўмир кони»нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда  локомотив состав электровози сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида бошқарувсиз ҳаракатланган ва бошқа локомотив составига урилган.

Натижада 20 та вагон темирйўл изидан чиқиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида бир машинист ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва Ангрен шаҳар шифохонасига юборилган.

Содир бўлган холат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг