Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди

Андижондаги ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди

Фото:«Sputnik»

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Фарғона» каналининг 1-сонли ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилган. Бу ҳақда ИИВнинг «Постда» нашри маълум қилган. 

Маълум бўлишича, ташқи кўринишидан жароҳатсиз бўлган мурда Қирғизистон Республикаси фуқароси Азамат Сатибалдиевники экан.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро «юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия»дан ўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг