Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда яна бир «кадастр» ходими қўлга тушди

Андижонда яна бир «кадастр» ходими  қўлга тушди

Андижонда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Пахтаобод тумани филиали мутахассиси ушланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, мутахассис  фуқаро Х.Б.дан  яшаш хонадонига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари талаб қилган. Талаб қилинган пулдан 700 АҚШ долларини олган вақтида Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ашёвий  далил билан қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Хўжаобод туман «кадастри» мутахассиси маҳаллий фермердан  10 минг АҚШ доллари олаётганда ушланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг