Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Андижонда яна аёл ҳақоратланди» аудиосига расмий муносабат билдирилди

«Андижонда яна аёл ҳақоратланди» аудиосига расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда яна аёл ҳақоратланди» сарлавҳали хабар аудио тарқалган. Ҳолат бўйича Меҳнат вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, овозли хабардаги ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Аниқланишича, аудиодаги овоз Андижон вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи А.Мамаюсуповга эмас, балки вилоят Бандлик Бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджоновга тегишли эканлиги маълум бўлган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Андижон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ ходимаси Х.Жўрабекова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги ПҚ-5053-сонли «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги қарори талаблари асосида Меҳнат Кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан 2021 йил 4 июл кунидан бекор қилинган.

«Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджонов унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлган вақтида низо келиб чиққан.

Ушбу низоли ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилинган ҳамда ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади расмий муносабатда.

Вазирлик ўз муносабатида давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ф.Муҳаммаджонов собиқ ходиманинг айнан қандай «ноқонуний хатти-ҳаракатларини тўхтатмоқчи бўлгани»га аниқ изоҳ бермаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг