Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда 43 ёшли эркак 13 ёшли болани калтаклади

Андижонда 43 ёшли эркак 13 ёшли болани калтаклади

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Андижондаги дўконда эркак 14 ёшли йигитни калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Шаҳрихон тумани, Муллавой МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л бугун соат 10:00 ларда укасининг фарзанди 2010 йилда туғилган жияни А.Х.ни фуқаро М.С билан уришганлигидан хабар топиб, М.С ишлайдиган савдо дўконига бориб, унинг юзи ва танасининг турли қисмларига тан жароҳатлар етказганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг