Аи-80 бензинини сотмай сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди
Айни кунларда ҳудудларда АИ-80-маркали автобензинга талаб ошиши натижасида кўплаб АЁҚШларда навбатлар кўпаймоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан АЁҚШларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятидаги «Н.П.», «Н. О.», «Л.Г.», «С.О.» ва «Ш.А.О.» МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида биржа савдоларида харид қилинган АИ-80-маркали автобензин ҳеч қандай сабабларсиз сотувга чиқармасдан сақлаб туриш ҳамда фаолият кўрсатмаётган шахобчаларга йўналтириш каби ҳолатлар аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter