Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Афросиёб» тезюрар поезди чорва молларини босиб кетди. Мол эгаси жаримага тортилди

«Афросиёб» тезюрар поезди чорва молларини босиб кетди. Мол эгаси жаримага тортилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

6 сентябрь куни соат тахминан 10:17 атрофида «Тошкент—Самарқанд—Бухоро» йўналишида ҳаракатланган 762-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Каттақўрғон—Зиёвуддин» бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва молларини уриб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суриштирув ишлари натижасида ушбу бир бош қўй, бир бош қўзи, бир бош улоқчани 1996 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи М.Қ. қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Содир бўлган ушбу ҳолат бошқа поездлар қатновига халақит бермаган.

Фуқаро М.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг