Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда портлаш содир бўлди

Афғонистонда портлаш содир бўлди

Фото:«Anadolu»

Афғонистон ғарбидаги Нангарҳор вилояти Ҳасаки Мина туманида йўл четига жойлаштирилган бомбанинг портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Anadolu» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Нангарҳор вилояти ҳокимлиги мутасаддиси Атоуллоҳ Ҳогянийнинг маълум қилишича, Ҳасаки Мина туманида йўл четига жойлаштирилган бомба машиналар ўтаётган пайтда портлаган.

Воқеа туфайли жароҳатланган 14 кишидан айримларининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Улар орасида ёш болалар ҳам бор.

Портлашни ҳеч қайси ташкилот ўз зиммасига олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг