Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афғонистонда кетма-кет кучли зилзилалар содир бўлди

Афғонистонда кетма-кет кучли зилзилалар содир бўлди

Бугун, 7 октябр куни Афғонистонда магнитуда кучи 6 баллдан юқори бўлган кучли зилзилалар содир бўлди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, дастлабки зилзила координаталари: 35 градус шимолий кенглик; 61,87 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6.1. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 947 км жанубий-ғарбда.

Иккинчи зилзила Тошкент вақти билан 12:13 да содир бўлди. Зилзила координаталари: 35,13 градус шимолий кенглик; 62,17 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6.2. Чуқурлик 30 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 918 км жанубий-ғарбда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг