9 май муносабати билан Тошкентда катта мушакбозлик бўлади
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган. Пойтахтимиз осмони узра фейрверк соат 21:00да ёғду сочади, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.
Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда. Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter