Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 ёшли бола ИИО ходимларини «мот қилди». Қўполлик қилган ходимларга хизмат текшируви тайинланди

15 ёшли бола ИИО ходимларини «мот қилди». Қўполлик қилган ходимларга хизмат текшируви тайинланди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди ва турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14.30 ларда вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ю.С. «102» рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжал юзага келгани ҳақида хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.

«Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди. Видеодаги ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширув тайинланди, қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг