Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия сўнгги турда мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатини тарк этди (видео)

Германия сўнгги турда мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатини тарк этди (видео)

Фото: «Reuters»

Бироз аввал Россия Федерациясида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг  «F» гуруҳи 3-тур ўйинларига якун ясалди.

Швеция ва Мексика учрашуви Швециянинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Германия эса Жанубий Корея терма жамоаси билан майдонга тушди. Германия ўйинни 2:0 ҳисобдаги мағлубият билан якунлади ва мундиални тарк этди. Жамоа уч ўйинда уч очкога эга бўлиб, «F» гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади. Жанубий Корея жамоаси ҳам уч балл билан гуруҳнинг учинчи поғонасини забт этиб, чемпионатни тарк этди.

Германия термаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланиб, Германия термаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланиб, тўрт карра ғолиб бўлишга муваффақ бўлган эди.

Жанубий Корея - Германия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 90 Ким Ен Гвон, 2:0 – 90 Сон Хын Мин.

Жанубий Корея – Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Юн Ен Сон, Хон Чхоль, Чжан Хен Су, Ку Чжа Чхоль (Хван Хи Чхан, 56; Ко Е Хан, 79), Чжон У Ен, Мун Сон Мин (Чжу Се Чжон, 69), Ли Чжэ Сон, Ли Ен, Сон Хын Мин.

Германия – Нойер, Хуммельс, Зюле, Киммих, Хектор (Брандт, 78), Хедира (Гомес, 58), Кроос, Озил, Горетцка (Мюллер, 63), Ройс, Вернер.

Огоҳлантиришлар: Чжон У Ен (9), Ли Чжэ Сон (23), Мун Сон Мин (48), Сон Хын Мин (65).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг