Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Салоҳ: «Серхио Рамоснинг сўзлари кулгили. Балки, у менга Жаҳон Чемпионатига қадар соғайиб кетаманми ёки йўқми, шу ҳақда ҳам айтиб берар?»

Муҳаммад Салоҳ: «Серхио Рамоснинг сўзлари кулгили. Балки, у менга Жаҳон Чемпионатига қадар соғайиб кетаманми ёки йўқми, шу ҳақда ҳам айтиб берар?»

Фото: «Metro»

Миср терма жамоаси ва «Ливерпуль» клуби ​етакчиси Муҳаммад Салоҳ «Реал» сардори Серхио Рамоснинг сўзларига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, мисрлик футболчи Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»га қарши ўйинида, Рамос билан курашда жароҳат олган эди. Кейинроқ Рамос Салоҳ биринчи бўлиб унинг қўлини ушлаб олгани ҳақида маълум қилган эди.

«Рамоснинг сўзлари? Бу жуда ҳам кулгили. Аввал сени йиғлашга мажбур қилган инсон энди эса кулдирмоқда, бу ҳар доим ёқимли.

Балки, у менга Жаҳон Чемпионатига қадар соғайиб кетаманми ёки йўқми, шу ҳақда ҳам айтиб берар? У менга хабар ёзди, бироқ унга ҳаммаси жойида деб ҳеч қачон айтмаганман.

Бу ҳолатда қоида бузилган эдими? Билмадим. Ерга йиқилганимда жисмоний оғриқ ва хавотирлар тўлқини остида қолдим. Чемпионлар Лигаси финалини тугатолмаганимдан жаҳлим чиқди ва чуқур афсусландим.

Бироқ ҳозирда аҳволим анча яхши. Уругвайга қарши илк ўйинда майдонга тушаман, деб умид қиламан. Ҳаммаси баҳсдан олдинги аҳволимга боғлиқ бўлади». 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг