Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар «ЖЧ – 2018» ғолибини башорат қилишди

Олимлар «ЖЧ – 2018» ғолибини башорат қилишди

Фото:«Streamafrica.com»

Германия ва Белгия университетлари олимлари бугун Россияда бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қайси давлат терма жамоаси ғолиб бўлишини башорат қилишди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

«Arxiv» сайти маълумотларига кўра, математик ҳисоб-китобларга таяниб, номзодлар орасида Испания (17,8 фоиз), Германия (17,1 фоиз) ва Бразилия (12,3 фоиз) ғалаба қозониши башорат қилинган.

Олимлар «Random forest» алгоритми билан тартиблаш усулини бирлаштиришди. Ҳисоб-китоблар давомида воқеалар ривожи учун 100 минг хил имконият варианти таҳлил қилинди.

Иштирокчи терма жамоаларни ўрганишда улар ватанининг ЯИМ, аҳолиси, миллий терма жамоаларнинг рейтинги, футболчиларнинг ўртача ёши ва бошқалар эътиборга олинди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги жаҳон чемпионати Россияда 14 июнь – 15 июль кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг