Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мбаппе Ўзбекистон байроғи фонида ғалаба голини нишонлади!

Мбаппе Ўзбекистон байроғи фонида ғалаба голини нишонлади!

Амалдаги жаҳон чемпиони Франция қийин ўтган 2-тур учрашувида Килиан Мбаппенинг икки голи эвазига Данияни мағлуб этди.

Французларнинг биринчи голида Дания дарҳол жавоб қайтарганди, бироқ Мбаппе яна ўз даражасини кўрсатди ва киритган тўпини мухлислар қаршисида нишонлади. Эътиборлиси, ўша нуқтада Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турган эди.

Ушбу ғалабадан кейин Франция муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди.

ЖЧ-2022. Франция – Дания 2:1

Голлар: Килиан Мбаппе (Тео Эрнандес) 61', Андреас Кристенсен (Йоаким Андерсен) 68', Килиан Мбаппе (Антуан Гризманн) 86'

Франция: 1. Уго Льорис, 5. Жюль Кунде, 4. Рафаэль Варан (24. Ибраима Конате 75'), 18. Дайо Упамекано, 22. Тео Эрнандес, 8. Орельен Тчуамени, 14. Адриен Рабьо, 11. Усман Дембеле (20. Кингсли Коман 75'), 7. Антуан Гризманн, 10. Килиан Мбаппе, 9. Оливье Жиру (26. Маркус Тюрам 63').

Дания: 1. Каспер Шмейхель, 2. Йоаким Андерсен, 3. Виктор Нельсон, 6. Андреас Кристенсен, 13. Расмус Кристенсен, 23. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 10. Кристиан Эриксен, 5. Йоаким Меле, 25. Йеспер Линдстрём (15. Кристиан Нергор 85'), 21. Андреас Корнелиус (9. Мартин Брейтуэйт 46'), 14. Миккель Дамсгор (12. Каспер Дольберг 73').

Огоҳлантиришлар: Андреас Кристенсен 20', Андреас Корнелиус 23', Жюль Кунде 43'

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг