ЖЧ-2022: Қатар Эквадордан енгилди

Бугун, 20 ноябр куни А гуруҳидан ўрин олган Қатар ва Эквадор терма жамоалари 2022 йилги жаҳон чемпионатини бошлаб беришди.
Эквадор сардори Эннер Валенсия — кун қаҳрамони: жаҳон чемпионатининг биринчи ва иккинчи голларини киритди (16, пеналти ва 31-дақиқаларда). Агар ўйин аввалида бош билан киритган яна битта голи ҳисобга олинганида бир йўла хет-трикка эришган бўларди.
ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2022
Қатар – Эквадор – 0:2
Эртага, 21 ноябрдаги ўйинлар:
B гуруҳи
Англия – Эрон (соат 18:00 да бошланади)
А гуруҳи
Сенегал – Нидерландия (соат 21:00 да бошланади)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter