Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Аргентина драматик ўйинда яримфиналга йўл олди

ЖЧ-2022. Аргентина драматик ўйинда яримфиналга йўл олди

Аргентина – Нидерландия баҳси Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг энг интригали баҳсларидан бири бўлди.

Дастлаб Аргентина Мессининг ажойиб голли узатмаси ва пеналтидан урган голидан сўнг икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди, аммо иккинчи бўлим охирларида Ван Гал катта саҳнага чиқди. Нидерландлар устози жамоасининг ўйин услубини ўзгартирди ва захирадан туширган Вегорст 83 ва 90+11-дақиқаларда голлар уриб, жамоаси учун ўйинни қутқариб қолди.

Қўшимча таймларда Аргентина бироз устунлик қилди, ҳатто сўнгги сонияларда гол уриши ҳам мумкин эди, Фернандеснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Пеналтилар сериясида эса Аргентина дарвозабони ўзини кўрсатди ва Аргентинани ярим финалга олиб чиқди.

ЖЧ-2022. 1/4 финал
Нидерландия — Аргентина 2:2
Пенальтилар серияси — 3:4.

Голлар: Вегорст (83, 90+11) — Молина (35), Месси (73, пенальти).

Нидерландия – Нопперт, Думфрис, ван Дейк, Аке, Тимбер, Блинд (Люк де Йонг, 64), де Рон (Копмейнерс, 46), Френки де Йонг, Депай (Вегорст, 78), Бергвейн (Бергейс, 46), Гакпо (Ланг, 113).

Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 106), Отаменди, Ромеро (Песселья, 78), Лисандро Мартинес (Ди Мария, 112), Акунья (Тальяфико, 78), Де Паул (Паредес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Альварес (Лаутаро Мартинес, 82).

Огоҳлантиришлар: Тимбер (43), Акунья (43), Ромеро (45), Вегорст (45), Депай (76), Лисандро Мартинес (76), Бергейс (88), Паредес (89), Месси (90+10), Отаменди (90+12), Бергвейн (90+13), Монтиэл (109), Песселья (112).

Энди Аргентина яримфиналда Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Хорватия билан ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг