ЖЧ-2022. Аргентина чорак финалда, Мессидан гол
Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида осон ғалаба қозониши тахмин қилинган Аргентина ОФК жамоасига қарши жиддий тер тўкишига тўғри келди.
Аргентиналиклар Месси ва Альвареснинг голлари эвазига ғалабага эришди. Аммо Австралия сўнгги сонияларгача номдор рақибига қарши муносиб қаршилик кўрсата олди. Ҳатто бир бор тўп киритишга муваффақ бўлишди ҳам.
Аргентина — Австралия 2:1
Голлар: Месси (35), Альварес (57) — Фернандес (77, автогол).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Монтьель, 80), Отаменди, Ромеро, Акунья (Тальяфико, 72), Де Пауль, Мак Аллистер (Паласиос, 80), Фернандес, Гомес (Лисандро Мартинес, 50), Месси, Альварес (Лаутаро Мартинес, 71).
Австралия – Райан, Дегенек (Карачич, 72), Суттар, Роулз, Бехич, Макгри (Гудвин, 58), Муй, Баккус (Хрустич, 58), Ирвайн, Лекки (Куол, 72), Дьюк (Макларен, 72).
Огоҳлантиришлар: Ирвайн (15), Дегенек (38).
Энди Аргентина чорак финал босқичида Нидерландия билан ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter