Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА президенти Россиянинг энг чиройли шаҳри қайси эканини айтди

ФИФА президенти Россиянинг энг чиройли шаҳри қайси эканини айтди

Фото: «Aif.ru»

ФИФА президенти Жанни Инфантино Қозон Россиянинг энг чиройли шаҳарларидан бири эканини айтди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

ФИФА раҳбари бугун ушбу шаҳарни томоша қилиб, шундай қарорга келган.

Шу билан бирга, Инфантино футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига ҳам юксак тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.

«Мен сиз билан ва сизнинг хизматингиз билан ғурурланаман. Мен бахтлиман, чунки ўзим учун ажойиб шаҳар кашф этдим. Бир муддат жаҳоннинг энг чиройли шаҳрида ишлаш менга жуда ёқди», – деган Инфантино.

ФИФА президенти сўзларига кўра Татаристон пойтахти маданиятлар ва динлараро мулоқот қилишда муҳим тажриба вазифасини ўтаган. Бу ерда турли конфессияларга алоқадор кишилар ўртасидаги маданият жуда юқори.

Инфантинонинг фикрича, Қозон Россия ва бутун дунё учун ўрнак бўла олади.

Қозон шаҳрида гуруҳ ўйинларининг 4 таси ҳамда битта 1/8 финал (Франция – Аргентина) ва битта чорак финал (Бельгия – Бразилия) ўйини ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг