Фаворитларга нима бўлди? Бразилия ҳам очко йўқотди (видео)
![Фаворитларга нима бўлди? Бразилия ҳам очко йўқотди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/1/9/720_460_95_1993565104.jpg)
Россия майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг дастлабки тури фаворитларга омадли келмаяпти. Бугун Германия мундиални мағлубият билан бошлаганди, ҳозиргина тугаган ўйинда Бразилия Швейцария билан баҳсда очко йўқотди.
Биринчи бўлимни бразилияликлар устунликда ўтказди. Ўйинни назорат қилди, ҳужумлар ташкил қилди. Бироқ зарбаларга аниқлик етишмади. Ниҳоят Коутиньонинг 20-дақиқада жарима майдони ташқарисидан йўллаган ажойиб зарбаси голга айланди.
Иккинчи таймни швейцарияликлар дадил бошлади ва бурчак тўпидан сўнг ҳисобни қисқартиришга эришди. Жарима майдонида бўш қолдирилган Цубер бош билан Алисон Бекер қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.
Учрашув охирларида пентакампионлар кетма-кет ҳужумлар уюштирди, аммо омад улар тарафида бўлмади.
Бразилия - Швейцария 1:1
Гол: Коутиньо 20 – Цубер 50.
Бразилия: Алисон Бекер, Тьяго Силва, Миранда, Марсело, Данило, Касемиро (Фернандиньо 60), Филиппе Коутиньо, Паулиньо (Аугусто 67), Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино 80), Неймар.
Швейцария: Ян Зоммер, Стефан Лихтштайнер (Ланг 87), Мануэль Аканжи, Рикардо Родригес, Фабиан Шер, Гранит Жака, Валон Бехрами (Закария 71), Стивен Цубер, Блерим Жемайли, Шердан Шакири, Харис Сеферович (Эмболо 80).
Огоҳлантиришлар: Касемиро 47 - Лихтштайнер 31, Шер 65, Бехрами 68.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter