«29 ёшида тўртинчи корхонасини очган аёл». Луиза Шораҳметова муваффақият сирларини очди (видео)
Луиза Шораҳметова «MEDIVA» эстетик тиббиёт клиникаси асосчиси ва раҳбари, бу унинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги тўртинчи корхонаси ҳисобланади.
Суҳбатдошимиз 20 ёшида у ишлаб чиқариш компаниясида директор ўринбосари лавозимини эгаллаган, 22 ёшида ўзининг «HR agency» агентлигини очади, 24 ёшида «West Valuation» иккинчи консалтинг бизнесини ташкил қилади, ўша йили ўз фаолиятини кенгайтириб, «Auto Finance Leasing» лизинг компаниясини очади.
29 ёшида эстетик тиббиёт соҳасига қадам қўйди ва Ўзбекистондаги машҳур клиникалардан бири бўлган «MEDIVA»га асос солди.
«Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун ташқи бозорни ўрганиш керак. Сабаби, бизда ривожланмаган йўналишлар кўп», — дейди Луиза Шораҳметова.
У фарзандлариннинг бизнес йўлини танлашига қаршилик билдирмайди: «Чунки, мен 18 ёшимда бизнес йўлини танлаганман. Мен учун биринчи ўринда эркинлик, иккинчиси янги ғояларни ҳаётга татбиқ этиш…»
Бозор иқтисодиётини ўрганишига 1 йил вақти кетган: «Сабаби, мен учун бу янги ва катта йўналиш эди. Танишларим орасида “бу жуда қийин, айниқса тажрибасизлар учун... эплай олмайсан” деганлар ҳам бўлди».
Бизнесни ўзи учун катта мактаб деб ҳисоблайди: «Сабаби, мактабга борган инсон ёзишни, чизишни, ўқишни ўрганади. Ҳар бир тадбиркор ҳам худди шундай босқичлардан ўтади».
Аммо у бизнесни оиласидан устун қўймайди...
Суҳбатнинг тўлиқ шакли — юқоридаги видеода.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter