ЙПХ ходимига яширин усулда хизмат олиб бориш тақиқланди

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ((ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) мувофиқ:
- транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;
- ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;
- ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;
- ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикровкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter