Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Йўлга қараб ҳайдасанг бўлмайдими» — Ҳайдовчилар жанжали жиноят билан якунланди

«Йўлга қараб ҳайдасанг бўлмайдими» — Ҳайдовчилар жанжали жиноят билан якунланди

Самарқанд вилоятида зўравон ҳайдовчига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Оқдарё тумани, «Ойтамғали» МФЙда яшовчи, 1996 й.т. Ў.С. ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашинасида Лойиш шаҳарчаси йўналишида ҳаракатланиб бораётган вақтида у билан бир йўналишда орқада ҳаракатланиб келаётган «Кобальт» русумли автомашина ҳайдовчиси унга қўли билан тўхташ ишорасини қилади, Ў.С. автомашинасини тўхтатганда, «Кобальт» русумли автомашина ҳайдовчиси Оқдарё тумани «Янгиобод» МФЙда яшовчи, 1972 й.т. Н.Ж. унга «йўлга қараб ҳайдасанг бўлмайдими, йўл белгисини билмайсанми» деб бақириб ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, юз қисмига қўли билан муштлаб, юз соҳасига боши билан уриб тан жароҳати етказган.

Тиббий хулосага кўра, фуқаро Ў.С.нинг танасида, яъни бурун соҳасида қонталаш, бурун суягининг синиши каби жароҳатлар аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланганда интизомга қатъий амал қилайлик, зеро «йўл интизомни ёқтиради».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг