Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил тантаналари сабаб Тошкентнинг бир қатор кўчалари ёпилади

Янги йил тантаналари сабаб Тошкентнинг бир қатор кўчалари ёпилади

Фото: Xabar.uz

Кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан 2021 йил 15 январь соат 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
  • Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;
  • Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг