Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги халқаро автомобил йўли ҳақидаги баённома кучга кирди

Янги халқаро автомобил йўли ҳақидаги баённома кучга кирди

«Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар» автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.

Фото: Галина Лукас

2017 йилнинг 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди.

Мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, «Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар» автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг