Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро М-34 йўлидаги кўприк таъмирталаб ҳолга келди. Юк машиналари учун бошқа йўл очилди

Халқаро М-34 йўлидаги кўприк таъмирталаб ҳолга келди. Юк машиналари учун бошқа йўл очилди

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 90-километри, «Шўрўзак» коллектори устида жойлашган темир-бетон кўприкнинг юк кўтариш қобилияти пасайиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани учун Сирдарё вилоятига кирувчи ва чиқувчи юк автотранспорт воситаларининг ушбу кўприк орқали ҳаракати вақтинча тақиқланди.

«Тошкент-Жиззах» йўналиши бўйича вақтинча вилоят ҳудудига кириб келаётган юк ташувчи автотранспорт воситаларининг қатнови халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 70-83 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-643 «Сирдарё ш-Малик қ-Бахт ш» автомобиль йўлининг 0-5 километри, 4К-642 «Синдоробод қ-Сафар ота қ-Малик қ-Бахт ш» автомобиль йўлининг 9-17 километри ҳамда М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 94-104 километри орқали, шунингдек, «Жиззах-Тошкент» йўналиши бўйича А-373 «М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 38-56 километри, давлат аҳамиятидаги 4Р-25 «А-373 автойўли-Сайҳун қ-Бахт ш-Қозоғистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 24-33 километри, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-657а «Сайҳунобод ТЙХПДФКга» автомобиль йўлининг 0-1 километри, 4К-657а «Сирдарё ДФХУга» автомобиль йўлининг 0-10 километри учун давлат аҳамиятидаги 4Р-26 «Сирдарё ш-Деҳқонобод қ-Қиёт қ-Бекобод ш» автомобиль йўлининг 8-18 километри ҳамда 4Р-26а «М-39 автойўлига (871 км) шахобча» автомобиль йўлининг 0-12 километрлари орқали ҳаракат ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг