Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAvto Motors» машина нархини туширмаслик учун судга арз қилди

«UzAvto Motors» машина нархини туширмаслик учун судга арз қилди

Фото: «.gazeta.ru»

«UzAvto Motors» АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят аризаси киритди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.

Суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19.08.2020 йилдаги қарорида  «UzAvto Motors» АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.

«Кўрамиз суд бу ишни қанчалик мустақил кўриб чиқиб, қонунларга асосан қарор қабул қиларкин. Шунча қийинчилик билан халқ розилиги учун бошни кундага қўйиб қилинаётган ишдан ҳафсала пир бўлмасинда ишқилиб», — деб ёзади депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг