Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» машиналари арзонлаштирилиши мумкин. Антимонопол қўмита нархлар асоссиз оширилган деб топди

«UzAuto Motors» машиналари арзонлаштирилиши мумкин. Антимонопол қўмита нархлар асоссиз оширилган деб топди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «UzAuto Motors» АЖда «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев хабар берди.

«Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларларини ассоссиз оширилганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар 3 млн. сўмдан 19 млн. сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия «UzAuto Motors» АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин», — деб ёзди депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг