Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UzAuto Motors» 1 октябрдан нархларни оширмайдиган бўлди, фақат...

«UzAuto Motors» 1 октябрдан нархларни оширмайдиган бўлди, фақат...

Фото: «sovavto»

«UzAuto Motors» АЖ  2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3 фоиз миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгилангани ҳақида маълум қилди.

Фото: «UzAuto Motors»

«Мазкур ўзгариш ўз навбатида харидорлар учун қўшимча қулайлик сифатида хизмат қилади. Эндиликда харидорлар аввал Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз тўловни автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади», дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади ҳамда харидор томонидан 3 фоиз тўлов автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўланиши керак бўлади. Шу билан харидорлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз мажбурий йиғим олинмаслиги маълум қилинган.

Айтиш жоизки, «UzAuto Motors» АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айланади ва компания томонидан мазкур ҳолат харидорларга ортиқча сарф-ҳаражат ва ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилган ҳамда автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилган.

«Ҳурматли харидорлар! Сиздан автомобиль хариди чоғида дилерлик корхоналари ходимлари томонидан нархлар ошиши борасида берилаётган бошқа маълумотларга ишонмасликни, барча расмий маълумотлар фақат компаниянинг расмий сайтида эълон қилиниши ҳамда автомобилларингиз шартномада белгиланган муддатларда тақдим этилишини маълум қиламиз», дейилади «UzAuto Motors» АЖ  хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг