Ухлаб қолган ҳайдовчи 100 км/соат тезликда кетаётган ҳолат тасвирга олинди (видео)
DakRandall никли «Twitter» фойдаланувчиси жойлаган ролик кўплаб юзерлар ўртасида баҳс келтириб чиқарди.
Some guy literally asleep at the wheel on the Mass Pike (great place for it).
— Dakota Randall (@DakRandall) 8 сентября 2019 г.
Teslas are sick, I guess? pic.twitter.com/ARSpj1rbVn
Видеода 60 миль (салкам 100 км/соат) тезликда кетаётган «Tesla» ҳайдовчиси олдинга энгашганча ухлаб қолгани тасвирланган. Унинг ёнидаги ҳамроҳи ҳам маза қилиб уйқуни уряпти. Машина эса автопилотда елиб боряпти.
DakRandallнинг айтишича, у шу машинанинг ёнгинасидан ўтиб кетаётиб, аввал кўзларига ишонмаган. Кўрганларини видеога олиб, уйқудаги ҳайдовчини сигнал бериб уйғотишга уринган, аммо бир наф чиқмаган.
Албатта, ролик қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар ролик атайин уюштирилган деган шубҳага боришди. Чунки «Tesla» ҳайдовчи қўли рулда 30 сониядан кўп вақт бўлмаса баланд овоз чиқариб уйғотадиган тизимга эга. Бунақа сигналдан уйғонмаслик мумкинмас.
Бироқ видео муаллифи воқеа ҳақиқатан рўй берган, дея оёқ тираб олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter