Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг машинаси сотувга қўйилди (фото)

Трампнинг машинаси сотувга қўйилди (фото)

Фото: «Mecum Auctions»

Mecum Auctions кимошди савдо уйи АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган автомобилни сотувга қўйди.

Ташкилот веб-сайтида ёзилишича, Ferrari F430 Трампнинг шахсий имзоси қуйилган ҳужжатлар нусхаси билан бирга харидорга ўтади.

Автомобиль жами 11 минг километр йўл босган. Унинг нархи 400-500 минг долларга баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, автомобиль 483 от кучига эга бўлиб, 4,3 литрли двигатель, 6 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Соатига 100 км тезликка 3,5 сонияда чиқади, максимал тезлиги соатига 315 км.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас