Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Trailblazer»дан «Tesla»гача: Янгисидан эскиси қиммат машиналар (топ-10)

«Trailblazer»дан «Tesla»гача: Янгисидан эскиси қиммат машиналар (топ-10)

Микрочиплар тақчиллиги жаҳон автомобиллар бозорини шокка туширди. Бозор эса ўсишдан тўхтаган эмас, фақат... вазият ойдинлашиш ўрнига мавҳумликка юз тутаётгандек. Қачонки микрочиплар масаласи ҳал бўлмас экан, бу «туман» тарқамайди.

Оқибатда одамлар минилган (эски) машинага янгисига қараганда кўпроқ пул тўлашга тайёр. Орадаги фарқ ёқани ушлатади — АҚШ бозорида январь ойида сотилган 1,5 миллионта янги ва эски машиналар нархларини солиштирган «iSeeCars» портали шундай хулосага келди.

Тўпланган маълумотларга кўра, эски машиналар янгисига нисбатан (бир хил маркадаги моделлар) ўртача 1,3 фоизга қимматлаган. Бироқ айримлари ўртасидаги тафовут 30 фоиздан ҳам ошган.

АҚШ бозорида янгисига нисбатан қимматроқ сотилаётган айрим автомобиллар:

Chevrolet Corvette

  • Янгиси — $82 457
  • Эскиси — $99 102
  • Фарқ— 16 645 доллар (20,2 фоиз)

Chevrolet Suburban

  • Янгиси — $70 454
  • Эскиси — $79 560
  • Фарқ— 9106 доллар (12,9 фоиз)

Chevrolet Trailblazer

  • Янгиси — $27 360
  • Эскиси — $31 630
  • Фарқ— 4270 доллар (15,6 фоиз)

Toyota CH-R

  • Янгиси — $26 510
  • Эскиси — $29 740
  • Фарқ— 3320 доллар (12,1 фоиз)

Toyota Tacoma

  • Янгиси — $37 023
  • Эскиси — $41 553
  • Фарқ— 4530 доллар (12,2 фоиз)

Toyota RAV4 Hybrid

  • Янгиси — $35 784
  • Эскиси — $41 082
  • Фарқ— 5298 доллар (14,8 фоиз)

Tesla Model 3

  • Янгиси — $46 614
  • Эскиси — $54 914
  • Фарқ— 8030 доллар (17,8 фоиз)

Mercedes-Benz G-Class

  • Янгиси — $175 916
  • Эскиси — $238 621
  • Фарқ— 62 705 доллар (35,6 фоиз)

Kia Telluride

  • Янгиси — $45 924
  • Эскиси — $51 476
  • Фарқ— 5552 доллар (12,0 фоиз)

Ford Bronco Sport

  • Янгиси — $35 184
  • Эскиси — $40 950
  • Фарқ— 5766 доллар (16,4 фоиз)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг