Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан бошлаб «Ипподром» бозорига электробус қатнайди

Бугундан бошлаб «Ипподром» бозорига электробус қатнайди

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат» 

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан Е420 «Vitovt Elektro» русумли электробус келтирилган эди. 

«Тошшаҳартрансхизмат» хабар беришича, ушбу транспорт воситасини йўналишга бириктириш олдидан мутахассислар томонидан электробуснинг техник имкониятлари, қувват сарфи ўрганилди. Бунинг учун у бир неча йўналишларда ҳаракатлантириб кўрилди. 

Шундан келиб чиқиб, пойтахтдаги қисқа йўналишлардан бири – 41 — «Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори» (Ипподром) йўналиши электробусни синовдан ўтказиш учун ҳар тарафлама қулай, деб топилди.

Чилонзор буюм бозори олдидаги тирбандликни инобатга олиб, электробус Чилонзор буюм бозоридан қайтишда қўшимча йўлдан эмас, балки асосий йўлдан ҳаракатланиши белгиланди.

Электробус бугун, 14 сентябрдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг