Тошкентдаги кўчанинг бир қисми ёпилади

Тошкентдаги Зарқайнар кўчасининг бир қисмидан ҳаракатланиш вақтинча чекланади, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари туфайли 14 апрель кунига қадар Зарқайнар кўчасининг Ўзбек драма театридан Себзор кўчасигача бўлган қисми ҳаракатланиш учун ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter