Тошкентда радар ўрнатиш жойи жуда катта суммага сотилди
E-ijro auksionда тадбиркорларнинг радар ўрнатишига рухсат бериладиган ҳудудлардан бири бошланғич нархидан қарийб 100 баробар қимматга сотилди.
Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий кўчасининг Ҳамид Олимжон майдони ҳудудидаги йўл ўтказгичга радар ва камера ўрнатиладиган нуқта бўйича аукцион савдолари 12 август куни ўтказилди. Лотнинг бошланғич нархи 36 миллион 750 минг сўм этиб белгиланганди. 6 соатдан ортиқ давом этган савдолардан сўнг ушбу лот 3 496 762 500 (уч миллиард тўрт юз тўқсон олти миллион етти юз олтмиш икки минг беш юз) сўмга сотилди. Айнан шунча сумма таклиф этган хорижий Tech Age компанияси аукцион ғолиби деб топилди.
ЙҲХББ барча лотларни чиқарганда ушбу ҳудуддаги автомобиллар оқими ва сўнгги икки йил давомидаги қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни келтирмоқда. Шу орқали қоидабузарликлар орқали қанча пул ишлаб топиш мумкинлигини прогноз қилиш мумкин. Аммо 3,5 миллиард сўмга сотилган лот ҳудудида транспорт оқими келтирилган (32 000) бўлса-да, қоидабузарликлар устунида «0» рақами ёзилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter