Тошкентда «қонли» қоидабузарликлар сони маълум қилинди

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.
Таҳлилларга кўра:
- Энг кўп учрайдиган қоидабузарлик тезликни ошириш бўлган — 370 та ҳолат.
- 143 нафар ҳайдовчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига ўтган.
- 8 та бахтсиз ҳодиса автомобиль рулида ўтирган шахсларнинг маст ҳолатда бўлганлиги сабабли содир бўлган.
Шулардан 73 та ЙТҲ жиддий оқибатларга олиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter