Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда радар ўрнатиш учун яна 70га яқин ҳудуд сотилди

Тошкентда радар ўрнатиш учун яна 70га яқин ҳудуд сотилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 7 январ куни Тошкент шаҳридаги электрон аукционда радар ва камералар ўрнатишга мўлжалланган 69 та ҳудуд сотилди. Бу ҳақда E-auksion маълумотларидан келиб чиқиб Spot хабар берди.

Ҳудудларнинг умумий бошланғич нархи 306,45 млнни ташкил этган бўлса-да, савдодан тушган жами тушум 20,99 млрд сўмга етди. Аукцион давомида нархларнинг умумий қиймати 68,5 баробарга ошди.

Деярли барча нуқталарни учта харидор сотиб олди: битта жисмоний шахс ва иккита компания — Microyol ва 64-BIT. Деярли барча савдолар 10−11 соат давом этди, чунки иштирокчилар доимий равишда ставкаларни ошириб бордилар.

Энг кўп лотни 64-BIT харид қилди (43), илгари ҳам у радарлар учун майдонларни оммавий равишда сотиб олганди. Microyol эса 7 та ҳудудни сотиб олган бўлса, жисмоний шахс 19 та участка харид қилди.

Энг қиммат объект — Боғишамол кўчаси бўйлаб ҳайвонот боғи ёнидаги ҳудуд, у 750,06 млн сўмга сотилди, бу бошланғич баҳодан 277,8 баравар қиммат деганидир. Бунинг учун таклиф 12 соат 35 дақиқа давом этди.

Тадбиркорларга жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб йўлларга камералар ва радарлар ўрнатишга рухсат берилди. Ер участкалари онлайн аукционлар орқали тақдим этилади.

Аукцион ғолиблари участкаларни бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан чекланмаган муддатга олади. 2021−2022 йилларда шу тарзда 3356 та видеокамера ва 763 та радар ўрнатиш режалаштирилган.

Эсталиб ўтамиз, Тошкентда радар ўрнатиш жойи аввал ҳам жуда катта суммага сотилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг