Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкeнт шаҳрига кирувчи барча постлар ёпилди

Тошкeнт шаҳрига кирувчи барча постлар ёпилди

Фото: Миллий гвардия

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2020 йил 24 март куни соат 00.01 дан бошлаб Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш йўллари ёпилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтга олиб кирувчи М-39 автомобил йўлининг «ЭРКИН» ДПС стационар постининг ёпилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Бобожонов ва Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Жўраев иштирок этишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилингани хабар берилганди.

Хўш, энди Тошкент вилоятидан ишга қатнайдиганлар постлардан қандай ўтади? Бу саволга ИИВ масъули қуйидагича изоҳ берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг