Тошкент кўчаларида электробус қатнай бошлайди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш режалаштирилган эди. Шунга мувофиқ бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар эса «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан электробусни йўналишга чиқариш билан боғлиқ ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, 2 та жойда электробусни қувватлаш шахобчалари ўрнатилди.
Яқин кунларда электробусни қисқа масофали йўналишлардан бирига бириктириш режелаштирилмоқда.
Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter