«Тонировка» хизматидан икки кунда 1000 дан ортиқ киши фойдаланди
Аввалроқ автотранспорт ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномани фақат онлайн тартибда – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олиш йўлга қўйилгани ва 10 фоиз чегирма берилгани хабар қилинганди.
Хизмат жорий этилганига 48 соат вақт ўтиб, 1000 дан ортиқ юртдошларимиз хизматдан фойдаланиб кўрган. Улардан 182 нафари жараёнлардан тўлиқ ўтгани боис «тонировка» учун рухсатномага эга бўлишди.
Қайд этилишича, my.gov.uz порталига кириб, ойна тусини ўзгартириш хизматида фойдаланиш учун бор-йўғи 6 дақиқа вақт кетади. Орадан 2 соат ўтар-ўтмас «тонировка» учун рухсатнома тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter