Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезликка риоя қилмаган ҳайдовчиларга ҳам жарима оширилди

Тезликка риоя қилмаган ҳайдовчиларга ҳам жарима оширилди

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Ўзгартиришга асосан, белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ ошириб юборган ҳайдовчилар (масалан тезлик 70 км этиб белгиланган жойни 120 км тезликда ўтганлар) эндиликда энг кам иш ҳақининг тўққиз баравари (илгари етти баравар) миқдорида жаримага тортилади.

Қуйидаги ҳолатлар эса ҳайдовчига нисбатан энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари (илгари 10 баравар эди) миқдорида жарима солишга ёки уни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Агар:

  • худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳайдовчи ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда такрор ошириб юборса;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди такрор ошириб юборса.

Шунингдек, эндиликда қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум қилиниш билан бир қаторда, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жаримага ҳам тортилади:

  • худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда такрор оширса;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширса;
  • худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда оширса.

Статистик маълумотларга қараганда, 2016 йилда ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши билан боғлиқ 421 272 ҳуқуқбузарлик аниқланган. Ушбу кўрчаткич 2017 йилда 506 948 (20,3%га ошган) тани ташкил этган. 2018 йил биринчи ярим йиллигида эса белгиланган тезликни оширганлар сони 248 560 тани ташкил этган.

Аввалроқ, транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга  жарима миқдори оширилгани ҳамда маст ҳолда транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жазо кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг