«Tesla» миллионинчи электромобилини чиқарди
Америкалик тадбиркор, «Tesla» автокомпанияси раҳбари Элон Маск конвейердан миллионинчи электромобиль чиққанини маълум қилди.
Congratulations Tesla team on making our 1,000,000th car!! pic.twitter.com/5M99a9LLQi
— Elon Musk (@elonmusk) March 10, 2020
«Tesla» жамоасини 1 000 000-машина чиққани билан табриклаймиз!», — деб ёзди Маск ўз твиттерида.
Хабарга илова қилинган иккита суратда «Tesla» жамоаси ва миллионинчи машина — қизил рангли «Tesla Model Y» аксини топган.
Компания электромобиль ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи бўлиб миллионлик довонни босиб ўтди.
«Tesla» электромобиллари АҚШ ва Хитойда ишлаб чиқарилмоқда. Яқинда Германиядаги заводини қуриш бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter