Таниқли пойгачи Жесси Комбс тезлик рекордини янгилашда ҳалок бўлди
АҚШда таниқли пойгачи аёл Жесси Комбс янги тезлик рекордини ўрнатиш чоғи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Росбалт» хабар бермоқда.
After getting into an accident in southeast Oregon, professional racer and TV personality Jessi Combs has passed away. 💔https://t.co/wbz1Wh6EpL pic.twitter.com/bCKiaX61r6
— E! News (@enews) 28 августа 2019 г.
Комбслар оиласидан олинган маълумотга кўра, 36 ёшли Жесси тўрт ғилдиракли реактив двигателли автомобилда тезликни 996 км/соатга чиқариб, уч йил илгари ўзи ўрнатган 769 км/соатлик кўрсаткични янгилашни истаган эди.
Афсуски, фожиа юз берди: Орегон штатида, Алворда чўлидаги қуриган кўл тубида ўтказилган синовда пойгачи ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter